Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қиз ноёб касаллик туфайли ўн кундан ортиқ ухлади

Қиз ноёб касаллик туфайли ўн кундан ортиқ ухлади

Фото: «Mashable SE Asia»

Индонезиянинг Банжармасин шаҳрида яшовчи қиз ноёб касаллик туфайли ўн кундан ортиқ ухлади. Бу ҳақда Mashable SE Asia нашри хабар бермоқда.

16 ёшли Сити Раиса Миранда 1 апрель куни ухлаб, кетма-кет тўққиз кун уйғонмади. Қиз бу вақтнинг бир қисмини шифохонада ўтказди, кейин ота-онаси уйига олиб кетишди. Вақти-вақти билан овқатлантириш ёки ҳожатхонага олиб бориш учун уйғотиб туришди. Бу катта қийинчилик туғдирди. Шундан сўнг қиз яна уйқуга кетган.

10 апрель куни қиз уйғонди, лекин бир кундан кейин яна ухлаб қолди, деб ёзади Kompas газетаси. У ҳақида Индонезия матбуотида охирги марта хабар берилган 12 апрелга қадар у бошқа уйғонмади.

13 ёшида қизга Клейн-Левин синдроми ташхиси қўйилган: уйқудаги соҳибжамол синдроми деб ҳам аталади. Ўшандан бери у бир неча марта узоқ уйқуга кетган.

«Aгар синдром бўлмаганида, ҳаммаси яхши бўларди, — дейди отаси. — У мактабга боради, дўстлари билан ўйнайди. Коронавирус пандемияси пайтида ҳам у онлайн дарслар ва топшириқларни яхши бажарди».

Клейн-Левин синдроми — ноёб неврологик касаллик. Бунда одам гиперсомния ҳолатига тушиб қолади ва узоқ вақт ухлаши мумкин. Кўпинча ўспиринлик даврида кузатилади. Касаллик миллион кишидан биттасида учрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг