Қозоғистон денгиз кучларининг собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди
Қозоғистон ҳарбий денгиз кучларининг собиқ бош қўмондони Канат Ниязбеков ҳибсга олинди. Бу Каспий денгизидаги машқлар пайтида ҳарбий хизматчиларнинг ўлими билан боғлиқ.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев уни ўтган ҳафта лавозимидан озод қилганди.
«Каспий мудофааси 2026» машқлари Каспий денгизининг Қозоғистон секторида 22 сентябрь куни бошланди. Унда 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди. 24 сентябрь куни ҳарбий машқлар давомида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши туфайли 17 нафар қозоғистонлик ҳарбий хизматчи денгизда бахтсиз ҳодисага учради. Улардан фақат учтаси қутқарилди.
Канат Ниязбеков ҳодисани об-ҳаво шароити ва тўлқинларнинг күчайиши билан боғлади.
Бундай машқларни ўтказишда ушбу омиллар ҳисобга олинганми ёки йўқми деган саволга у «Умуман олганда, ҳисобга олинади» деб жавоб берди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев барча айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилди. Беш нафар амалдор аллақачон ҳибсга олинган ва Қозоғистон Мудофаа вазирлигини текшираётган комиссия машқларни тайёрлаш ва режалаштиришда қоидабузарликларни аниқлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter