Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон пешлавҳаларда рус тилидан фойдаланиш мажбуриятини бекор қилмоқда

Қозоғистон пешлавҳаларда рус тилидан фойдаланиш мажбуриятини бекор қилмоқда

Фото: «Profile»

Қозоғистон парламенти реклама ва географик пешлавҳаларда қозоқ тилининг қўлланилишини тақозо этувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. Унга кўра, эндиликда рус тили фақат зарур ҳолатлардагина қўлланилади, дейилади «Profile» хабарида.

Мамлакат Сенати қонун лойиҳасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритганди. Чоршанба, 8 декабрь куни Мажлис (парламент қуйи палатаси) депутатлари уни тасдиқлашди. Шу тариқа қонун ҳужжати парламент томонидан қабул қилинган ҳисобланади ва давлат раҳбари имзолаши учун юборилади.

Шу пайтгача амал қилиб келаётган қонунларга мувофиқ, Қозоғистонда барча пешлавҳалар, рекламалар ва бошқа визуал ахборотлар қозоқ ва рус тилларида ифодаланиши шарт эди. Матнларни ёзиш ва жойлаштириш тартибига кўра, давлат (қозоқ) тилидаги матнлар чапда ёки тепада, рус тилидаги матнлар ўнгда ёки пастда жойлаштирилиши, ҳар икки тилдаги матнлар бир хил катталикдаги ҳарфларда ёзилиши белгиланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг