Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўзгарди

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўзгарди

Мухтор Тлеуберди.

Фото: Xabar.uz

Мухтор Тлеуберди Қозоғистон президенти фармонига асосан мамлакат ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси лавозимидан озод этилди.

Мухтор Тлеуберди 2025 йил сентябрдан буён Қозоғистон ТИВга раҳбарлик қилиб келган Ермек Кошербаевнинг ўрнини эгалламоқда.

1968 йилда туғилган Мухтор Тлеуберди 2019-2023 йилларда ҳам Қозоғистон ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритган эди. Тажрибали дипломат турли йилларда Қозоғистоннинг Малайзия, Индонезия, Бруней, Филиппин, Швейцария, Австрия, Лихтенштейн ва Ватикандаги элчиси бўлиб фаолият юритган.

Маълумот ўрнида: жорий йил 23 август куни Қозоғистоннинг янгидан таъсис этилган бир палатали парламенти – Қурултойга илк сайлов бўлиб ўтди. Сайлов ортидан Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий этилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев мазкур лавозимга Президент администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ерлан Қаринни тайинлади.

Сиёсий ўзгаришлар фонида 2024 йил февралдан буён Қозоғистон бош вазири лавозимида ишлаб келаётган Ўлжас Бектенов ўз лавозимини сақлаб қолди.

Қозоғистон матбуоти хабар беришича, сўнгги кунларда мамлакат ҳукумати таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг