Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда парранда гриппи тарқалди

Қозоғистонда парранда гриппи тарқалди

Фото: «Pixabay.com»

Қозоғистонда фермерлар паррандаларнинг оммавий қирилишидан хавотирга тушиб қолишди. Грипп мамлакатнинг тўққизта ҳудудида ярим миллиондан ортиқ қушларни ҳалок қилди. Кўпгина аҳоли турар жойлари парранда карантинига ёпилишди, дея хабар берди «МИР 24».

Парранда гриппи мамлакатнинг тўққизта ҳудудида ярим миллиондан ортиқ қушларга қирон келтирди.

«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 31 қишлоқ округи ҳудудида карантин жорий қилди. Мажбурий эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Республика резервидан 2300 дан ортиқ доза вакцина ажратилган. Қўшимча равишда 699 доза вакцина харид қилинди. Уларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб оляпмиз. Қўшимча вакцина келишини кутяпмиз», — деди Ветеринария назорати ва кузатуви қўмита раиси ўринбосари Турсин Кабдулданов.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, инфекция тарқалишига қушларнинг миграцияси сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳозир улар шимолдан жанубга томон учмоқда. Ёввойи фауна вакиллари кўпинча уй паррандалари учун хавфли бўлган микроорганизмлар ташувчиси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг