Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилиш бўйича ҳаракатлар бошланди

Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилиш бўйича ҳаракатлар бошланди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳри аҳолисини ҳудудни тарк этиб, «кенгайтирилган гуманитар ҳудуд»га ўтишга чақирди. Маълум қилинишича, Рафаҳ аҳолиси араб тилидаги плакатлар, СМС, қўнғироқлар ва ОАВда мурожаатлар орқали хабардор қилиняпти.

«Бугун эрталаб биз шарқий Рафаҳ аҳолисини вақтинча эвакуация қилиш бўйича чекланган доирадаги операцияни бошладик», – дейди Исроил мудофаа кучлари вакили.

Исроил томонининг расмий маълумотларига кўра, тахминан 100 минг киши эвакуация қилиниши керак.

Исроил мудофаа вазири Йоав Галант айни пайтда Пентагон раҳбари Ллойд Остинга Исроилнинг Рафаҳга ҳужум бошлашдан бошқа чораси йўқлигини маълум қилган. Галантнинг иддаосига кўра, ҲАМАС ҳарбийлари Рафаҳдан Исроил армияси позицияларини ўққа тутмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг