Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рим папаси Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига муносабат билдирди

Рим папаси Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига муносабат билдирди

Рим папаси Франциск Исроилнинг Ғазо секторидаги мактабларни бомбалаши оқибатида бегуноҳ болалар нобуд бўлаётганини танқид қилди.

Жануби-Шарқий Осиё ва Окения бўйлаб 12 кунлик сафардан кейин матбуот анжумани ўтказган Рим папаси Ғазодаги католик жамоаси вакиллари билан телефон орқали мулоқот қилаётгани, улар даҳшатли ҳикояларни сўзлаб бераётганини айтган.

«Қандайдир партизанлар бор дея мактабларнинг бомбардимон қилиниши ва болаларнинг ўлдирилиши жуда хунук манзара», – деган католиклар етакчиси.

Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақириб келаётган 87 ёшли Франциск 11 ойдан буён давом этаётган урушнинг яқин-ўртада якунланишига шубҳа билдирган.

Исроил ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан Ғазо секторига бостириб кирган 2023 йил 7 октябрдан буён 41 мингдан зиёд фаластинлик ҳалок бўлди, 100 минг киши жароҳатланди. Исроил ҳужумлари оқибатида нафақат ғазолик мусулмонлар, насронийлар ҳам жабр кўрмоқда.

Рим папаси 2023 йил декабрь ойида қамалдаги Фаластин эксклавидаги жанговар ҳаракатларни террор деб атаган, Исроил ҳарбийлари томонидан қуролсиз насронийларнинг ўлдирилишини қоралаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг