Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рим папаси умрбод қамоқ жазосини қоралади

Рим папаси умрбод қамоқ жазосини қоралади

Фото: «Pxhere»

Рим папаси Франциск умрбод қамоқ жазосини янги бошланишларга умидни чеклаш деб ҳисоблайди. Рим-католик черкови етакчиси 14 сентябрь, шанба куни пенитенциар полиция вакиллари билан учрашгани ҳақида ТАСС хабар берди.

«Умрбод қамоқ — муаммонинг ечими эмас, унинг ўзи муаммо. Шунинг учун ҳам янги бошланишларга ҳуқуқдан маҳрум этмаслик керак. Ҳар бир жамият умидни сақлаб қолиши, жазо умидга, янги муросага келишга уриниш ҳуқуқига путур етказмаслигини таъминлаш учун бор имкониятини ишга солиши керак», — деди понтифик.

Францискнинг таъкидлашича, тўлиб-тошган қамоқхоналар «тузалиш жойи» эмас, балки «ғазаб-нафрат манбаси» бўлиб қолаверади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг