Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Днепрга даҳшатли ракета зарбаси берди. 20 киши жароҳатланди

Россия Днепрга даҳшатли ракета зарбаси берди. 20 киши жароҳатланди

Кеча, 3 июнь куни тунда Россия армияси Днепр вилоятига ракета зарбаси берди.

Днепропетровск вилояти полиция бошқармаси бошлиғи Сергей Лисакнинг сўзларига кўра, 20 киши жароҳат олган, ҳозирда вайроналар остида қолган одамларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

«Ракета зарбаси оқибатида камида 20 киши жароҳат олди, уч нафар боланинг аҳволи оғир, улар операция қилинмоқда. Ҳозиргача жами 17 киши касалхонага ётқизилган. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидиришни давом эттирмоқдалар, у ерда яна болалар бўлиши мумкин», — дея маълум қилди Сергей Лысак.

Маълумотларга кўра, Россия ракетаси Днепр чеккасидаги икки турар-жой биноси орасига келиб тушган. Натижада бинолар қулаб тушган ва ёнғин содир бўлган. Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати ходимлари тўрт киши вайроналар остидан олиб чиқилганини маълум қилди. Воқеа жойида 85 нафар қутқарувчи ва 18 бирлик махсус техника ишламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг