Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда тўғон ёрилиб кетди

Россияда тўғон ёрилиб кетди

Фото: РИА Новости.

Россия Федерациясининг Челябинск вилоятидаги Киалимское сув омборида тўғон ёрилиб кетди: одамлар томларга қочиб чиқишга мажбур бўлишган. 

Челябинск вилоятида Киалимское сув омборида тўғон бузилиб кетди, бу ҳақда Россия ахборот агентликлари вилоят ҳокимияти баёнотига асосланиб хабар берган.

Тошқин зонасида 200 га яқин одам борлиги аниқланган.

Карабаш шаҳар округида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Киолим, Мухаметово, Карасаево, Баидашево, Сактаево қишлоқлари сув босган зонада жойлашган.

«ТАСС»нинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беришича, тўртта қишлоқ сув ҳаракати йўналишида жойлашган.

«РИА Новости» агентлиги сув тошқини зонасида қўлга тушган одамлар уйларнинг томларига чиқиб, қочишга уринаётгани ҳақида гувоҳлик берувчи гувоҳларнинг видеоларини эълон қилди.

Тўғон ёғингарчилик туфайли қулаб тушган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг