Россияда урушга қарши ягона партия сайловдан четлаштирилди
Россия Олий суди урушга қарши «Яблоко» партиясини Давлат Думаси сайловларидан четлаштирди.
Россия Бош прокуратураси вакили Олий суд мажлисида «Яблоко»нинг номзодлар рўйхатини рўйхатдан ўчиришни қўллаб-қувватлади.
«Даъвони қўллаб-қувватлаш учун асослар бор», деди прокурор. Унинг сўзларига кўра, партия интеллектуал мулк қонунларини бузган.
«Яблоко» партияси Россия Олий судининг Давлат Думаси сайловларига номзодлар рўйхатини рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарорига апелляция бериш ниятида. Бу ҳақда партиянинг Телеграм каналида хабар берилди.
«Яблоко»ни сайловлардан четлаштириш тўғрисидаги қарордан кейин Россия Олий суди биноси олдида тўпланганлар «Уялинг!» деб бақиришди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари етиб келиб, ёшлардан бир неча дақиқа ичида тарқалиб кетишни талаб қилишган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter