Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шотландияда «сайёрани қутқариш» учун дарахтзорлар кесилмоқда

Шотландияда «сайёрани қутқариш» учун дарахтзорлар кесилмоқда

Шотландияда қуриган торфзорларни тиклаш ва шу билан сайёрани иссиқхона газлари хавфидан қутқариш учун арча плантацияларини кесишни бошланди.

Олимлар бу чора углеродни сақлаб қолиш ва биологик хилма-хилликни тиклашга ёрдам беришини таъкидламоқда. Бу ҳақда Sky News маълум қилди.

Банлоит қишлоғининг торфзорларида 1,2 миллион тонна углерод бор, бу Шотландиянинг йиллик углерод миқдорининг тахминан икки фоизга тенг. Торф тупроқларига саноатда арча дарахтларини экиш ерни зарарлаган. Бу эса иссиқхона газлари эмиссиясини шу даражада оширдики, дарахтлар уларни ўзлаштира олмайди.

Игнабаргли дарахтларни кесиш Rewilding Europe фондининг Bunloit Rewilding лойиҳасининг бир қисми бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, торф ботқоқларини қайта тиклаш 100 йил давомида 60 минг тонна углеродни сақлашга ёрдам беради.

Ботқоқликлар минтақадаги биологик хилма-хилликни сақлаш мақсадига мувофиқ ўсимлик ва фаунанинг кўплаб турлари учун яшаш жойига айланади.

Торф ботқоқлари, шунингдек, чучук сувнинг табиий сув омбори бўлиб, сув тошқини оқибатларини юмшата олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг