Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сўровнома: Макроннинг рейтинги тарихий даражада пасайиб кетди

Сўровнома: Макроннинг рейтинги тарихий даражада пасайиб кетди

Фото: News

Франция президенти Эммануэл Макрон ва унинг бош вазири Себастьян Лекорнонинг машҳурлиги ёқилғи инқирози туфайли кескин пасайиб кетди, деб хабар беради BFMTV. Нашр Public Sénat телерадиокомпанияси ва минтақавий оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган сўровномага таяниб маълумот берди.

Сўровнома ўтган ҳафта Макроннинг ёқилғи нархларининг ошиши ҳақидаги нутқидан олдин ўтказилган.

Президент Макроннинг рейтинги июнь ойи охиридан бери етти пунктга пасайиб, 18% га тушиб кетди. Бош вазир Лекорнонинг рейтинги шу вақт ичида саккиз пунктга пасайди ва французларнинг атиги 24 фоизи уни яхши бош вазир деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, респондентларнинг 75 фоизи ҳукуматнинг узоқ масофаларга саёҳат қиладиган ҳайдовчиларга ёрдамни кенгайтириши ҳақида эълон қилгани етарли эмас деб ҳисоблайди. Ва уларнинг 62 фоизи Франция бюджети тақчиллигининг катталигига қарамай, ҳукумат бу муаммони ҳал қилиш учун кўпроқ маблағ ажратиши керак, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги инқироз, Эрон ва Яман атрофидаги вазият жаҳонда ёқилғи нархининг кескин ўсишига сабаб бўлмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг