Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таиланддаги меҳмонхонада олти киши номаълум тарзда вафот этди

Таиланддаги меҳмонхонада олти киши номаълум тарзда вафот этди

Бангкокдаги меҳмонхонада номаълум шароитда вафот этган олти кишининг ўлими тергов қилинмоқда.

Олинган хабарларга кўра, 16 июн куни пойтахт Бангкокдаги меҳмонхонада камида олти кишининг жасади топилган.

Таиланд полициясининг исми сир қолишини истамаган мулозимининг Reuters агентлигига айтишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ветнам фуқароларидир.

Аввалроқ Таиланд нашрларида маҳаллий полицияга таяниб, меҳмонхонада 6 киши қурбон бўлган оммавий отишма ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Бироқ Reuters манбаси бу хабарларни рад этди. «Ҳеч қандай отишма белгиси йўқ», деди у батафсил маълумот бермасдан.

Таиланд бош вазири воқеа ҳолатлари юзасидан тергов бошлашни буюрганини айтди.

Полиция ва тиббий хизматлар ҳозирча ҳодисага расман изоҳ бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг