Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Техасда йирик теракт. Савдо маркази мижозлари томон ўқотар қуролдан ўт очилди

Техасда йирик теракт. Савдо маркази мижозлари томон ўқотар қуролдан ўт очилди

Фото: АР

АҚШнинг Техас штатидаги савдо марказида отишма рўй берди. Хабар қилинишича, террорчи харидорлар томон ўқотар қуродан ўт очган.

Фожеа кеча, шанба куни рўй берган. Аввалига 18 одам ўлдирилгани айтилган эди, аммо охирги маълумотларга қараганда 19 киши вафот этган ва 40 киши яраланган. Ярадорлардан 9 нафарининг ҳаёти қил устида турибди.

21 ёшли террорчи Патрик Крузиус Эс-Пасо шаҳридаги савдо марказига ҳужум қилишдан аввал манифест эълон қилгани айтилмоқда. Унга кўра Крузиус Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги мачитга ҳужум қилиб, 51 мусулмонни ўлдириб, 40 нафарини яралаган террорчи Брентон Таррантдан илҳомланганини билдирган.

Шу билан биргаликда Крузиус ўз мамлакатини «хориж истилоси»дан шу тариқа сақлаб қолмоқчи эканини ёзиб қолдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг