Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тиббиёт қўлқоплари чиқарувчи энг йирик компания заводларининг ярмини ёпмоқда

Тиббиёт қўлқоплари чиқарувчи энг йирик компания заводларининг ярмини ёпмоқда

Фото: «The Daily Mail»

Латексдан тиббиёт қўлқоплари тайёрловчи дунёдаги энг йирик компания — «Top Glove» (Малайзия) заводларининг ярмини ёпмоқда. Шунга мажбур, чунки қарийб 2 500 нафар ходими коронавирусга топширган тест мусбат чиққан.  Бу ҳақда «The Daily Mail» ёзмоқда.

Пандемия бошланганидан бери компания маҳсулотига талаб тинмай ошаётган, буюртмачиларнинг эса охири кўринмасди.

Гарчи хавфсизликнинг энг юқори чоралари қўлланса-да, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхона коронавирус ўчоғига айланди. Айнан у Малайзияда кунлик касалланишлар сонини фаоллаштириб юборди, бир кунда деярли 2000 нафар янги бемор аниқланди.

Энди «Top Glove» пойтахт Куала-Лумпурдан ташқаридаги 28 та заводини муваққат тўхтатиб туришга қарор қилди. Аммо бу билан қўлқоплар танқислиги юзага келмаслиги айтилмоқда.

Малайзия соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба кунги баёнотида янги касалланган 1 511 бемор ҳақида маълум қилган, бироқ булардан неча нафари қўлқоп заводи ишчилари экани очиқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг