Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп «аср жинояти» ҳақида китоб ёзмоқда

Трамп «аср жинояти» ҳақида китоб ёзмоқда

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2020 йилги президентлик сайловлари ҳақида «Аср жинояти» деб номланадиган китоб ёзаётганини маълум қилди.

У бу ҳақда Техаснинг Остин шаҳрида бўлиб ўтган The American Freedom тадбирида гапирди. Унинг сўзларини Indy100 келтирмоқда.

«Бу мамлакатимиз тарихидаги энг катта жиноятлардан биридир. Ва, афсуски, прокуратура бу борада ҳеч нарса қилишни хоҳламайди.  Мен бу ҳақда «Аср жинояти» деб номланган китоб ёзяпман», деди Трамп тингловчиларга.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил март ойида АҚШ Олий суди Трампга 2020 йил ноябр ойида Висконсин штатида бўлиб ўтган президентлик сайловларида овозларни қайта кўриб чиқишни рад этди. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябр ойида бўлиб ўтган сайловлардаТрамп амалдаги президент Жо Байденга имкониятни бой берганди. Трамп ушбу сайловларда ғалаба қозонганини таъкидлаб келади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг