Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия шарқида вертолёт қулади, 9 киши ҳалок бўлди

Туркия шарқида вертолёт қулади, 9 киши ҳалок бўлди

Фото: «Haber3.com»

Туркия шарқида Cougar синфига мансуб ҳарбий вертолёт Бингўл шаҳридан ҳавога кўтарилгандан сўнг ҳалокатга учраган, дея хабар берди мамлакат мудофаа вазирлиги.

Маълумотларга кўра, вертолёт соат 13:55 да Бингўл шаҳридан парвоз қилган ва ярим соатдан сўнг у билан алоқа узилиб қолган. Шундан сўнг дарҳол авиация ёрдамида қидирув ишлари бошланди.

Ҳодиса натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди ва улар шифохонага ётқизилди.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг