Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинада бугундан бошлаб барча босма ОАВлар давлат тилида чиқишни бошлади

Украинада бугундан бошлаб барча босма ОАВлар давлат тилида чиқишни бошлади

Фото: «UBR.ua»

Украинада бугун, 16 январдан бошлаб барча босма ОАВлар давлат тилида чиқишни бошлади.

«Украин тилининг давлат тили сифатида амал қилишини таъминлаш тўғрисида»ги қонун моддасининг 25-банди бугундан кучга кирди. Янги қоидаларга мувофиқ, бундан буён Украинада чоп этилаётган барча газета ва журналлар тиражининг камида 50 фоизи украин тилида бўлиши керак.

Давлат тилини ҳимоялаш учун масъул Тарас Креминь «Facebook» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида таъкидлашича, янги тил меъёрининг киритилиши давлат тилининг кенг оммалашишига ва унинг давлати тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Маълумот берилишича, чет тиллардаги босма нашрларнинг обуна бўйича тарқатилишига, уларнинг давлат тилидаги талқинлари ҳам бўлган тақдирда рухсат этилади. Агарда ОАВ чет тилида чоп этилса, унинг украинча талқини ҳам бўлиши шарт. Фақат ҳудудий нашрлар учун истисно бор — уларга 2024 йилдан украин тилига ўтиш мажбурияти юкланган.

Янги қоидалар қрим-татар, инглиз тили ёки Европа иттифоқининг расмий тиллларида чоп этиладиган босма нашрларга татбиқ этилмайди.

Украинада давлат тили украин тили ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг