Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда давлат тили ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланди

Қирғизистонда давлат тили ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланди

Фото: «AA»

Қирғизистон президенти ҳузуридаги Давлат тили ва тил сиёсати миллий комиссияси «Давлат тили тўғрисида»ги янги конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Anadolu Agency» хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасида қирғиз тилининг жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кенг тарқалиши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасининг фонида қирғиз тили мустақил Қирғизистоннинг титулли аҳолисининг тили ва энг қадимий тиллардан бири бўлиб, унда беқиёс маданий қадриятлар шакллангани айтилади.

Лойиҳада айтилишича, қирғиз тилининг расмий тил мақоми конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган.

Конституцияда қирғиз тилининг давлат тили мақомининг белгиланиши ва таклиф этилаётган лойиҳада унинг давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили сифатида кенг ва тўлақонли қўлланилиши тартибининг белгиланиши асос бўлиб хизмат қилади. Қирғиз халқининг ўзига хослигини сақлаш ва миллий маданиятни ривожлантириш, тил сиёсатини тегишли даражада такомиллаштириш, дейилади лойиҳада.

Қирғизистонда рус тили ҳам расмий тил ҳисобланади. Қирғиз тилига оид янги лойиҳа парламентда маъқуллангандан кейин президент Садир Жапаровга тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг