Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро ташкилот Хитой ва Мўғулистонда пайдо бўлган ўлат касаллигига ўз муносабатини билдирди

Халқаро ташкилот Хитой ва Мўғулистонда пайдо бўлган ўлат касаллигига ўз муносабатини билдирди

Фото: «Tuapsevesti.ru»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой ва Мўғулистонда пайдо бўлган бубон ўлатини хавфли деб ҳисобламайди, шунга қарамай, вазиятни кузатмоқда, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакили Маргарет Харрис.

«Биз Хитой ва Мўғулистон ҳукумати билан бирга ҳолатни назорат қиляпмиз. Ҳозир хавф юқори эмас, деб ҳисоблаймиз, лекин вазиятни диққат билан кузатяпмиз», — деди у.

Аввалроқ Ички Мўғулистоннинг (ХХР) Баян-Нур шаҳрида чорвадорлар орасида бубон ўлати чиққанлиги тасдиқланганди. Бундан ташқари, ўлат Олтой республикаси билан чегарадош Мўғулистоннинг ғарбий ҳудудларида ҳам аниқланган. Икки киши касалланган. РФнинг Улан-Батордаги эчихонаси матбуот хизматидагилар Мўғулистон ҳукумати зудлик билан зарур чораларни кўрганлигини, хавотирга ўрин йўқлигини айтишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг