Хитой айрим фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлади. Кимлар чекловга тушди?
Хитойда 15 сентябрдан чиқиш ва киришнинг янги қоидалари кучга кирди. Унга кўра, экспорт назоратини бузган ёки расмийлар томонидан саноат ва технологик хавфсизликка таҳдид деб баҳоланган ҳаракатларни содир этган фуқароларнинг чет элга чиқиши тақиқланиши кўзда тутилган. Ҳужжат ХХР Давлат кенгаши томонидан эълон қилинди.
Financial Times ёзишича, ушбу чекловлар нафақат амалдорлар ва давлат корхоналари ходимларига, балки хусусий секторнинг нозик (стратегик) технологиялар билан боғлиқ ишчиларига ҳам тааллуқлидир. Шунингдек, расмийлар хорижликларнинг мамлакатга киришини рад этиш учун қўшимча асосларга эга бўлди ҳамда миграция хизматлари билан шуғулланувчи воситачи компанияларга нисбатан талаблар кучайтирилди.
Янги қоидалар Пекиннинг АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари билан кучайиб бораётган рақобат фонида технологиялар ҳамда маълумотларни ҳимоя қилишга қаратилган кенг қамровли сиёсатининг бир қисмига айланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter