Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоманаий вафот этди. Энди мамлакатни ким бошқаради?

Хоманаий вафот этди. Энди мамлакатни ким бошқаради?

Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий вафот этди

Али Хоманаий Исроил ва АҚШнинг биргаликдаги ҳужумлари натижасида ўлдирилди. У 37 йил давомида Эрон Олий раҳбари лавозимида фаолият юритган эди. Мамлакат бўйлаб 40 кунлик умуммиллий мотам эълон қилинди.

Энди Эронни вақтинчалик президент ва суд ҳокимияти раҳбаридан иборат кенгаш бошқаради.

Эрон президенти Масуд Пезешкиён, суд ҳокимияти раҳбари ва Қўриқчилар кенгаши аъзоси Олий Раҳбарнинг вафотидан кейин Эроннинг вақтинчалик раҳбарлари бўлиб хизмат қилади. Бу ҳақда Эроннинг IRNA ахборот агентлиги биринчи вице-президент Муҳаммад Мухберга таяниб хабар берди. 

Олий Раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий 28 феврал куни эрталаб Теҳронга АҚШ ва Исроилнинг қўшма ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилган. Эрон унинг ўлимини якшанба куни кечқурун расман тан олди. 

Аввалроқ IRNA ўлдирилган раҳбарнинг маслаҳатчиси ва Эрон Мудофаа Кенгаши котиби Али Шамхонийнинг, шунингдек, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Муҳаммад Пакпурнинг ўлимини тасдиқлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг