Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мол бозоридаги қиз ИИБ ходимлари эътиборини тортди

Мол бозоридаги қиз ИИБ ходимлари эътиборини тортди

Иллюстратив фото

Ички ишлар органлари ходимлари эътиборини мол бозорида ўзини шубҳали тутаётган қиз тортди. Аниқроғи, у чорва молидан тезроқ қутулишга уринаётган эди. Қисқаси, қорамолни 4 миллион сўмга сотаётган аёл билан суҳбат ўтказилди, деб хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Пахтакор тумани Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, турмушга чиқмаган, 2000 йилда туғилган Ҳ.Қ. ҳамқишлоғи, 1991 йилда туғилган А.А.нинг ҳовлисидан қорамолни олиб чиқиб кетган.

Эътиборлиси, қиз ўғирликни тонгги соат 4 да содир этган ва тўғри бозорга йўл олган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг