Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Текин тешиб чиқмайди? Бекор гап!

Текин тешиб чиқмайди? Бекор гап!

Фото: «Xabar.uz»

Чорвачиликка ихтисослашган «Шодлик Агро Алянс» фермер хўжалиги раҳбари Ў.Жўраевнинг қўли икки тошнинг орасида эмас. Ўнлаб чорва моллари бор. Шунга қарамай, электр энергиясидан текин фойдаланишга уринганига нима дейсиз?! Молхонаси аҳоли яшаш пунктидан узоқроқда жойлашганлиги учун бу ерга ҳеч ким келмайди, деб ўйладимикан ё?

Бироқ жорий йилнинг 10 сентябрь куни Мажбурий ижро бюроси Бувайда туман бўлими тезкор ходимларининг ташрифи фермерни шошириб қўйгани рост. Молхонасидаги сув иситиш тизими дейсизми, чорва молларига овқат пиширадиган юқори қувватли электр жиҳозлари дейсизми, ҳамма-ҳаммаси ноқонуний эди-да.

Тадбирда, фермер туман электр таъминоти корхонаси билан умуман шартнома расмийлаштирмаганлиги, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб олиб, электр ҳисоблагични ўрнатиб қўйган бўлса-да,  унинг «Электр-ҳисоб» базасида йўқлиги, яъни исталган вақтда ҳисоблагични ташлаб юбориб, унинг ўрнига янгисини «нол»дан бошлаб ўрнатиб олиши учун ўзига «қулай» шароит қилиб олганлиги аниқланган.

Фермернинг ўзбошимчалиги туфайли давлатга 25 млн. 811,4 минг сўм моддий зарар етказилган.

Терговга қадар текширувда ҳуқуқбузар фермерга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 6-қисмида назарда тутилган ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги тушунтирилганида, фермер бунга дарҳол рози бўлди. Муддат давомида чорва молларини сотиб зарарни тўлиқ тўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг