Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беш яшар бола динозавр изларини аниқлади

Беш яшар бола динозавр изларини аниқлади

Фото: «Daily Mail»

Хитойлик беш ёшли бола ота-онаси билан қишлоқ бўйлаб айланиб юрганида 130 миллион йил муқаддам Ер юзида яшаган динозаврларнинг изларини аниқлади. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

1 октябрь куни Хитойнинг Сичуань провинциясида истиқомат қилувчи беш ёшли Ян Чжеруй (Yang Zherui) маҳаллий аҳоли ердаги улкан товуқ панжаларига ўхшаш ғалати изларни муҳокама қилишаётганини эшитиб қолади. Бола ота-онасидан уни излар топилган қишлоққа олиб боришларини сўрайди.

У ерга етиб боргач болакай изларга диққат билан разм солгач, ота-онасига изларни уч бармоқли динозаврлар қолдирганини, бу ҳақда китобда ўқиганини айтиб берди.

Онаси изларни суратга олиб, палеонтолог Син Лида (Xing Lida)га юборди. Кейинги куни олим гуруҳи билан излар топилган жойга етиб келиб, улар чиндан ҳам 130 миллион йил муқаддам яшаган йиртқич динозаврларга тегишли эканлигини аниқлади.

Лиданинг сўзларига кўра, ёш тадқиқотчи Чжеруй ҳақиқий кашфиётга қўл урган. Негаки, илгари маҳаллий аҳоли орасида ҳеч ким ердаги изларни қадимги йиртқич жониворлар қолдирганини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган. Ота-онасининг айтишича, ўғли билим олишга қизиқади, палеонтология тўгаракларига қатнайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг