Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Apple асосчисининг фарзандлари меросдан маҳрум қилинди

Apple асосчисининг фарзандлари меросдан маҳрум қилинди

Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобснинг беваси Лорен Пауэлл Жобсга марҳум турмуш ўртоғидан кўп миллиардли мерос қолган эди. Лорен Жобс мана шу меросни фарзандларига қолдирмаслигини билдирди.

Унинг айтишича, бир вақтлар, XIX асрда Рокфеллерлар билан бўлгани сингари улкан бойликни бир оила қўлида жамлаш яхшиликка олиб келмайди. Лорен Жобс бу бойлик унга эридан қолгани ва ўз вақтида Стив Жобс ҳам миллиардер бой бўлишга интилмаганини айтиб ўтган. Энди эса у турмуш ўртоғидан қолган бойликдан муҳтожларга ёрдам бериш йўлида фойдаланмоқчи.

Bloomberg рейтингида келтирилишича, айни вақтда Лорен Пауэлл Жобснинг бойлиги 24 миллиард доллардан иборат. У дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 38-ўринда турибди. Лорен Пауэлл Жобснинг уч фарзанди бўлиб, ўғли Рид ва қизлари Эрин ҳамда Евага мерос қолдирмоқчи эмас.

Манба: lenta.ru

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг