Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ёшлар – келажагимиз». Миллий банк ёш тадбиркорларни қўллаш учун нималар қилади?

«Ёшлар – келажагимиз». Миллий банк ёш тадбиркорларни қўллаш учун нималар қилади?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури тўғрисидаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур қарорнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш учун барча етарли шароитларни яратиб бериш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда ёшларни иш билан таъминлаш ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 июлдан бошлаб дастурни Республиканинг барча ҳудудларида амалга ошириш режалаштирилган.

«Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси тузиш белгиланган. Ушбу жамғарма зиммасига қуйидаги вазифаларни амалга ошириш юклатилган:

Ёшлар бизнес ташаббусларини, стартап, ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишлари учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз миқдорида имтиёзли кредитлар ва лизинг хизматлари қўрсатиш;
Дастур доирасида ажратилаётган кредитлар миқдорининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш;
Дастур доирасида амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларнинг келгуси 5 йил давомида қайтариш шарти билан, 50 фоизидан ошмаган миқдорда улуш билан қатнашиш.
Тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш.

Шунингдек, дастур доирасида ёш тадбиркорларнинг бизнес ташаббуслари, стартап, ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишда маслаҳат, хуқуқий, бухгалтерия ва бошқа хизматлар кўрсатиш, форумлар, мастер класс ҳамда семинарлар ташкил этиш мақсадида «Yosh tadbirkorlar» коворкинг марказлари тузиш белгиланган.

Бундан ташқари, олис туманларда савдо-маиший ва кичик савдо майдонлари ташкил этиш мақсадида «Yoshlar mehnat guzari» мажмуаларини қуриш режалаштирилган.

Туман ва шахарларда ушбу ҳудудлар прокурорлари бошчилигида, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари, ички ишлар бўлими бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шахар кенгашлари раислари ҳамда тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг раҳбарлари иштирокида ёш тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўйича комиссиялар тузиш белгилаб қўйилган.

Қарорда «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси томонидан тижорат банкларига дастур доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йиллик 5 фоиз устама тўлаш шарти билан молиявий маблағлар ажратиш кўзда тутилган. Ушбу кредитлар Ўзмиллийбанк, Хамкорбанк, Ипак йўли банк ҳамда Халқ банки томонидан ёш тадбиркорларга 12 ой имтиёзли давр билан, 5 йил муддатга, йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилади.

Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 10 августда Ўзмиллийбанк билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошида тузилган «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси ўртасида 1-03-сонли Бош келишув имзоланган. Ушбу Бош келишувга асосан ёш тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун жамғарма томонидан банкка 272,6 млрд. сўм миқдорида ресурс маблағлари ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 2018-2019 йиллар давомида 1 361 та ёшлар тадбиркорлиги лойиҳаларини молиялаштириш учун 270,5 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг