Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг узун оёқ соҳибаси орзулари ва муаммолари ҳақида сўзлаб берди

Дунёдаги энг узун оёқ соҳибаси орзулари ва муаммолари ҳақида сўзлаб берди

Фото: «Guinness World Records»

АҚШнинг Техас штати Остин шаҳрида истиқомат қилувчи, Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган дунёдаги энг узун оёқ соҳибаси ҳар кунги қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Guinness World Records» сайтида маълумот берилган.

17 ёшли рекордчи Маки Каррин аёллар ва ўсмирлар орасида дунё бўйича энг узун оёқлар соҳибаси ҳисобланади. Фақат оёқларининг узунлиги ҳар хил. Чап оёғи 135,3 сантиметр, ўнг оёғи эса 134,3 сантиметр узунликка эга. Қизча баланд бўйли одамларни ўзларининг табиий аъзоларини қадрлашга илҳомлантириш ва рағбатлантириш учун рекорд ўрнатишни орзу қиларди.

«Оёқларим узун бўлгани учун мени ҳеч ким ҳеч қачон таҳқирламаган. Фақат бошқалардан баландроқ бўлганим учун масхара қилишарди, — деб эслайди у. — Юқори синфларда атрофдагиларнинг мен ҳақимда нима ўйлашлари қизиқтирмай қўйди. Шундан сўнг ҳеч нимадан ранжимайдиган бўлдим».

208 сантиметрли Каррин баланд бўйли аёлларни буни Яратганнинг инъоми сифатида қабул қилишга чақиради.

Америкалик қиз ҳар куни бир қанча қийинчиликларга дуч келади: эшиклардан ўтиш, машинага ўтириш, мос кийим танлаш қийинчилик туғдиради. Шунга қарамай, узун оёқлари унга тенгдошлари билан бирга волейбол ўйнашига ёрдам беради. Ўзининг ғайриоддий ташқи кўриниши билан TikTok видеосервисида машҳурликка эришди.

Келажакда Каррин Буюк Британиядаги коллежга ўқишга киришни ва дунёдаги энг баланд бўйли профессионал модель сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киришни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг