Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директори ўринбосари бўлди

Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директори ўринбосари бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Таниқли блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди. «Xabar.uz» манбаси ушбу тайинловни тасдиқлади.

Хушнудбек Худойбердиев бунга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинганди.

Ўша қарорга кўра, ЎзА бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирга, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари эса тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилиши белгиланган.

Ҳозирча бу тайинлов расман эълон қилингани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг