Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Онкологиядан ҳам қўрқинчлироқ 5 та касаллик

Онкологиядан ҳам қўрқинчлироқ 5 та касаллик

Фото: «Яндекс»

Ҳозирги кунда энг хавфли касалликлардан бири онкология ҳисобланади. Қўрқинчли «саратон» ташхиси ҳақиқий ҳукм каби жаранглайди. Афсуски, бу дардга дучор бўлганлар сони йилдан-йилга ортмоқда.

Диспансеризациядан ўтаётганда давосиз дардни эшитишдан қўрқамиз, Интернетда саратон аломатларини излаймиз ва уларни ўзимиздаги белгилар билан таққослаймиз. Бироқ шифокорларнинг фикрича, хавфли ўсмалар биз ўйлаганчалик даҳшатли эмас. Статистикага кўра, қарийб 90 фоиз ҳолатларда вақтида тўғри ташхис қўйилса, онкологияни даволаш мумкин.

«Рамблер» қайси касалликларни шифокорлар чинакамига ҳалокатли ҳисоблашини маълум қилди. Улар беморнинг тирик қолишига умуман имкон қолдирмайди ва азобли ўлимга олиб келади.

  1. Крейтцфельдт-Якоб хасталиги

Мазкур дард сигир қутуриши деб ҳам аталади. Касаллик аввалида бош ва орқа мия жуда тез ишдан чиқа бошлайди. Мия қобиғи, кейин эса миянинг ўзи губка консистенциясига ўхшаб қолади. Бемор кўриш, эшитиш ва ҳаракат қилиш имкониятидан жуда тез маҳрум бўлади. Шифокорлар касалликка прион оқсили сабаб бўлишини айтишмоқда.

  1. Ҳалокатли уйқусизлик

Прион оқсили наслдан-наслга ўтувчи ҳалокатли уйқусизлик каби ноёб дардни чақириши мумкин. Номидан ҳам маълум, касаллик ҳалокатли, яъни ўлимга олиб келади. Оқсил инсон балоғатга етганда фаол кўпая бошлайди. Айниқса, улар бош мия митти қисми, таламусни шикастлайди. У ҳарорат, барқарор қон босими, пульс частотаси ва керакли гормонлар концентрациясини тартибга солишга жавоб беради. Таламус ишга яроқсиз бўлиб қолганда одам терлай бошлайди, ошқозон-ичак йўли фаолияти издан чиқади.

Кўз қорачиғи зиғирдай кичрайиб кетади, энг муҳими — бемор ухлаш қобилиятидан айрилади. Тана уйқусиз бир неча ўн баравар тезроқ ҳолдан тояди. Шундай вазиятлар бўлганки, ҳалокатли уйқусизлик билан оғриган бемор ташхис қўйилгандан бир йил ўтар-ўтмас вафот этган. Ҳозирча ушбу ноёб касалликдан қийналаётган 40 та оила маълум.

  1. Бедаво қутуриш

Дайди итларни бемалол силаш мумкин деб ўйласангиз, адашасиз. Эмланмаган дайди ва ёввойи ҳайвонлар ташийдиган қутуришнинг ҳозирги кунга қадар давоси топилмаган. Касаллик тишлаган жойдаги оғриқ билан бошланади. Одам секин-аста уйқусини йўқотади, тушунарсиз ғам-ғуссага берилади ва ҳаммадан яширинишга уринади. Бир-икки кундан сўнг кейинги босқич — асабийлик бошланади.

Бемор хаёлини қўрқув, хавотир, ўлим ҳақидаги фикрлар қамраб олади. Беморнинг роса сув ичгиси келади, лекин тана суюқликни қабул қилмайди.

Ютиниш мушаги ўз-ўзидан қисила бошлайди. 4 — 6-кунлари нафас мушаклари фалажланади. Шифокорларнинг таъкидлашича, беморларнинг 90 фоизига ўлим хавф солади. Соғайишга озгина имкон бор. Бунинг учун тишлаган заҳоти шифокорга мурожаат этиш керак.

  1. Марбург геморрагик безгаги

Мазкур хасталик унчалик кенг тарқалмаган, бироқ Осиёнинг кўпгина жойларида бутун бир эпидемиялар қайд этилади. Маълумки, одам «яшил мартишка касаллиги»ни (безгакнинг яна бир номи) кўршапалаклардан юқтириб олади. Одамдан одамга ҳаво орқали ўтади.

Касалликни юқтиргандан сўнг 5-куниёқ беморнинг бурни ва милклари қонайди.

Қайт қилганда ва ҳожатга чиққанда қонсимон ажралма келиши мумкин. Шифокорларнинг айтишича, касалликдан қутулишнинг деярли имкони йўқ. Бемор 8-9 кунда қон йўқотиш, шок ҳолати, ўпка ва мия шишидан ҳаётдан кўз юмади.

  1. Ривожланувчи фибродисплазия

Уни «иккинчи скелет касаллиги» деб ҳам аташади. Ушбу ноёб хасталикда пай ва мушаклар секин-аста суякка айланади. Касаллик ёшликда бошланиб, жуда тез ривожланади ва ногиронлик ҳамда бевақт ўлимга сабаб бўлади. Шифокорлар ушбу касалликдан 5 аср муқаддам хабардор бўлганига қарамай, ҳали-ҳануз самарали муолажа топилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг