Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Австралиялик «Формула-3» пойгачиси бир ўлимдан қолди (видео)

Австралиялик «Формула-3» пойгачиси бир ўлимдан қолди (видео)

Фото: «PlanetF1.com»

«Формула-3»нинг таниқли пойгачиси Алекс Перони Италия Гран-присида даҳшатли аварияга учради. Австралияликнинг болиди бурилишда йўлдан чиқиб кетиб, ҳавода бир неча марта айланиб, тўсиққа бориб урилган.

Хайриятки, Перони омон қолди, уни дарҳол тиббий ёрдам олишга жўнатишди.

Бир ҳафта илгари «Формула-2» мусобақасида 22 ёшли француз пойгачиси Антуан Юбер ҳалокатга учраганди. Унинг машинаси қоқ иккига бўлиниб кетган, ўзи эса олинган жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг