Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автобусларни қишки мавсумга тайёрлаш чоралари кўрилмоқда

Автобусларни қишки мавсумга тайёрлаш чоралари кўрилмоқда

Қиш мавсуми келаётганлиги муносабати билан йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг техник ҳолати, хусусан ёритиш чироқларининг соз ҳолда бўлиши, иситиш тизими, тормоз тизими ҳамда баллон (шина)лари яроқли ҳолда бўлишига ҳайдовчилар ва масъул ходимлар ҳам жавобгар ҳисобланади.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 08 ноябрь куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимларининг навбатдаги тарғибот суҳбатлари йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг қиш мавсумига тайёргарлиги тўғрисида бўлиб ўтди.

Тадбирларда вилоят ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тавсия ва тушунчалар етказилди.

ЙҲХБ Ходимлари томонидан йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва масъул ходимларига йўлларда ҳаракатланишда амалдаги тартибга риоя этиш, айниқса йўлни кесиб ўтаётган ёки йўл четида кетаётган пиёдаларга ҳушёр бўлиш, транспорт воситасини тегишли ҳужжатлар билан техник соз ҳолда бошқариш, йўловчиларни ташишда муомала маданиятига риоя этиш, транспорт воситасининг иситиш тизими, тормоз тизимларига, шиналарига, қолаверса захира шиналарнинг ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида қўшимча тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қишки вақтларда газда ишловчи автобус ва микроавтобуслардаги газ трубкаларнинг музлаб қолиши, ўт олдириш свечаларини фойдаланиш муддати тугаб қолиши натижасида ёки бошқа бир сабаб билан йўлда қолиб кетиши совуқ кунларда албатта ачинарли ҳолдир.


Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг