Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байрам арафасида йўл ҳақини сунъий оширган ҳайдовчилар ҳақида маълум қилиш сўралди

Байрам арафасида йўл ҳақини сунъий оширган ҳайдовчилар ҳақида маълум қилиш сўралди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат қилди.

Пойтахтимиз аҳолиси ҳамда меҳмонларига сифатли ва намунали транспорт хизмати кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси шаҳарлараро ва халқаро транспорт қатновларида фаолиятини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан транспорт хизматларига белгиланган тарифларни асоссиз равишда оширилишини олдини олишга қаратилган мониторинг ишларини олиб боради.

«Ҳурматли тошкентликлар ва шаҳримиз меҳмонлари, агарда байрам арафасида шаҳарлараро ва халқаро транспорт қатновларида ҳайдовчилар томонидан йўл ҳақи сунъий равишда оширилганлиги ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 1167 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг