Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг ишончли автомобиллар аниқланди

Энг ишончли автомобиллар аниқланди

Фото: «iStock»

«J.D. Power» компанияси (АҚШ) турли русумли автомобилларнинг ишончлилиги бўйича тадқиқот ўтказди.

Сўровда 2018 йилда чиқарилган 33 251 та машина эгалари қатнашди. Охирги 12 ойда машиналарда нима муаммо юз берди: 8  асосий тоифага ажратилган саволлар жами 117 та муайян нуқсонни аниқлашга қаратилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, энг ишончли авто бренди сифатида «Lexus» эътироф этилди.

Иккинчи ўринда «Porsche», учинчи ўринда «Kia» машиналари. Тадқиқотчилар оммавий бозорга мўлжалланган брендлар орасида энг юқори ўринни корейс компанияси («Kia») эгаллаганини алоҳида қайд этишди.

Етакчи бешликка, шунингдек, «Toyota», «Buick» ва «Cadillac» киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг