Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Депутат, маст ҳайдовчи ва бошқалар. Фарғонада қоидабузар ҳайдовчилар сони кўпайди

Депутат, маст ҳайдовчи ва бошқалар. Фарғонада қоидабузар ҳайдовчилар сони кўпайди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 30 март куни соат 06:00дан 20 апрель куни соат 00:01га қадар транспорт воситаларида ҳаракатланиш тартиби белгиланди. Унга кўра махсус рухсатномасиз шахсий автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати томонидан хабар қилинишича, шунга қарамай баъзи фуқаролар ҳамон шахсий транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан транспорт воситаларининг ҳаракатини назорат қилиш ишларини кучайтиришига сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг 2 апрел куни вилоят миқёсида йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан 552 нафар ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлса, шундан тегишли ҳужжатларсиз бошқарган 247 нафар ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонига олиб кирилди. Вилоят марказида транспорт воситалари ҳаракати бўйича чеклов ўрнатилган бўлсада, Қўқон шаҳрида ҳам ўтказилган тадбирлар давомида 156 нафар ҳайдовчилар тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқарганлиги учун транспорт воситалари вақтинча жарима майдонига олиб кирилди.

Бундан ташқари вилоят миқёсида карантин қоидаларини бузган 250 нафар фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 1-қисми билан чоралар кўрилди. Фарғона шаҳрида ўтказилган рейд тадбири давомида ушбу модданинг 2-қисми яъни карантин қоидаларини бузиб, автотранспорт воситаларидан фойдаланган 21 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.

Ҳурматли фуқаролар! Сизларга яна бир бор эслатиб ўтамиз. Карантин қоидаларини бузиб, шахсий автомобилдан фойдаланган фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Фарғонада маст ҳайдовчи 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди. Ундан аввалроқ эса қўқонлик депутат «Telegram» ижтимоий тармоғидаги Қўқон шаҳар кенгаши депутатлари гуруҳи орқали Ички ишлар ходимлари шаънига қўпол ва ҳақоратомуз сўзлар айтиб, уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка даъват қилгани учун 15 суткага қамалган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг