Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада Хитойнинг электромобиллари ишлаб чиқарилади

Фарғонада Хитойнинг электромобиллари ишлаб чиқарилади

Фарғонада Central Asia Motors корхонаси негизида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Умумий лойиҳа қиймати 55 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган янги корхонага 43 миллион доллар тўғридан хорижий инвестиция жалб этилади.

Бу Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг 2022 – 2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

2022 декабрда ишга тушиши кўзда тутилган ушбу корхона Хитойнинг Hong Kong ZRSC Technology компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Йиллик қуввати дастлабки пайтда 10 минг электромобилга тенг бўладиган ушбу ишлаб чиқариш мажмуасида 100 дан зиёд янги иш ўрни ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг