Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск янги «Tesla»ни тақдим этди: «Исталган «Porsche»дан тез, исталган «Volvo»дан хавфсизроқ»

Илон Маск янги «Tesla»ни тақдим этди: «Исталган «Porsche»дан тез, исталган «Volvo»дан хавфсизроқ»

Фото: «Drive2.ru»

Америкалик миллиардер Илон Маск «Tesla»нинг янги электромобили — 130 минг долларлик «Model S Plaid»ни тақдим этди.

«Forbes»га кўра, «Model S Plaid» атиги икки сонияда 100 км/соатгача тезлик олади. Янги машина тақдимоти Фримонт (Калифорния штати)да ўтказилган.

«Model S Plaid» – 1,99 сонияда 96,5 км/соат тезлик олувчи, бир қувватланишда 620 километрдан зиёд йўл босувчи машина.

«Исталган «Porsche»дан тез, исталган «Volvo»дан хавфсизроқ» — миллиардер янги машинани шундай таърифлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг