Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда янги автомобил заводи қуриб битказилди. Бир ойдан кейин «Volkswagen Caddy» сотувга чиқарилади

Жиззахда янги автомобил заводи қуриб битказилди. Бир ойдан кейин «Volkswagen Caddy» сотувга чиқарилади

Жорий йилнинг март ойида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» концерни ўртасида «Жиззах Автомобиль Заводи» МЧЖ компанияси базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланган эди. Бугунги кунда 45 гектар майдонда жойлашган заводнинг қурилиш ишлари якуний босқичида турибди. Завод ва офиснинг асосий қисми бинолари битказилди ва фойдаланиш учун тайёр, дейилади «Ўзавтосаноат» хабарида.

Енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистонга «Volkswagen Caddy» автомобилларининг бир қисми келтирилиб, улар сертификация бўйича ваколатли органларга иқлим синовлар ва омологация бўйича махсус текширувлардан ўтказиш учун топширилган.

Бир вақтнинг ўзида «Жиззах Авто» МЧЖ томонидан «Фольксваген» дилерлик тармоғини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудларидаги қатор дилерлик корхоналар ҳамкорлик қилиш учун танлаб олинди. Таъкидланишича, «Volkswagen Caddy» русумли автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун: «Volkswagen Caddy» — 7 ўриндиқли (5 ўриндиқли кўриниши ҳам мавжуд) йўловчи ва юк минивени. Автомобиль ҳам бизнес юритишга, ҳам оилавий фойдаланиш учун тўғри келади. Тежамкор ва технологик (MPI) двигатель 1,6 литр қувватга эга, бензинда ишлайди. Ёқилғи сарфи – шаҳарда 100 км.га 9,3 литр, трассада  100 км.га 6,1 литр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг