Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

М39 автомобиль йўли реконструкция қилинади

М39 автомобиль йўли реконструкция қилинади

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги «Ислом тараққиёт банки иштирокидаги М39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Лойиҳанинг умумий қиймати $40,711 млн этиб белгиланган. У қуйидагилардан иборат:

  • $35,188 млн миқдорида ИТБнинг қарзи;
  • Ўзбекистон Республикасининг улуши,  шу жумладан солиқ бўйича имтиёзлар бериш шаклида -  $5,523 млн. 

ИТБнинг қарзини қайтариш, шу жумладан фоизларни тўлаш, воситачилик тўловлари ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг