Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Malibu» ва «Tracker»га чегирмалар эълон қилинди

«Malibu» ва «Tracker»га чегирмалар эълон қилинди

«UzAuto Motors» компанияси Янги йил акциясини эълон қилди. Унга кўра, 11 декабрдан 22 декабрга қадар республикамизнинг барча автосалонларида «Malibu» ва «Tracker»ни чегирмалар асосида харид қилиш мумкин.

Мазкур акция доирасида мижоз танлаган модели учун 100 фоиз тўлов амалга оширган тақдирда «Malibu»га 5 фоиз ҳамда «Tracker» учун 10 фоиз чегирмага эга бўлади.

Акцияда Malibu-2 LT 1,5 Turbo, шунингдек, Tracker LT А/T ва M/T опциялари иштирок этади.

Нархлар қуйидагича:

Malibu-2 LT 1,5 Turbo – 265 000 000 сўм

Tracker LT А/T – 199 000 000 сўм

Tracker LT M/T – 170 000 000 сўм

Қайд этилишича, акцияга қўйилган автомобиллар сони чегараланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг