Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нархни оширган «газ-заправка»ларга чоралар кўрилиши мумкин

Нархни оширган «газ-заправка»ларга чоралар кўрилиши мумкин

Фото: «Грузовик Пресс»

Молия вазирлиги автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари орқали реализация қилинаётган табиий газ нархини оширишга асос йўқлигини такроран маълум қилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 16 ноябридан автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари орқали қуйилаётган газ нархлари таҳлили шуни кўрсатдики, улар томонидан реализация қилинаётган табиий газ нархи 300-400 сўмга қимматлаган (1700-1800 сўмдан 2000-2200 сўмгача).

Маълумот учун: 16 ноябрга қадар «газ-заправка»ларга етказиб берилаётган 1 кубометр табиий газнинг нархи — 789 сўм 74 тийин (бунинг 289,74 тийини — табиий газнинг улгуржи сотиш нархи, 500 сўми — махсус инвестиция устама ҳақи).

Молия вазирлиги газ-заправкалар томонидан нархнинг 17 фоизга оширилишини асоссиз, дея баҳолади. Агар нархлар 15 ноябргача бўлган ҳолатга қайтмаса, уларга нисбатан тегишли санкцияларни кўришга мажбур бўлинади. Жумладан, транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ ставкасини кўпайтириш орқали ноқонуний йўл билан олинаётган даромадларни олиб қўйиш таклифи билан чиқишга ёки бошқа фискаль чораларни кўрилиши мумкин.

Ҳозирги пайтда Давлат рақобат қўмитаси, «Ўздавнефтгазинспекцияси» ва давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган тартибда ноҳалол рақобат фактларини аниқлаш мақсадида газ-заправкаларда нархлар устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича топшириқ берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг