Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Онлайн-аукцион савдолари орқали қимматбаҳо ва ноёб автомобиллар сотилмоқда

Онлайн-аукцион савдолари орқали қимматбаҳо ва ноёб автомобиллар сотилмоқда

Эндиликда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдолари орқали қимматбаҳо ва ноёб русумли транспорт воситалари ҳам сотилмоқда.

Жумладан, онлайн-аукционда «М-103»  русумли автомобилнинг баҳоланган нархи 648 миллион 483 минг 546 сўмга тенг қийматни ташкил этмоқда. Автомобилнинг техник ҳолати яроқли, газ ускунаси йўқ. Аукционнинг ўтказилиш вақти 24.09.2019 09:00 дан 18:00 гача бўлиб, аризалар қабул қилиниши 22.09.2019 13:00 да якунланади. Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод туман МИБ.

Шунингдек, онлайн-аукцион савдоларига «BMW 511»  автомобили баҳоланган нархи 527 миллион 593 минг 963 сўм билан қўйилмоқда. Автотранспорт техник ҳолати яроқли, газ ускунаси йўқ. Аукционнинг ўтказилиш вақти 24.09.2019 09:00 дан 18:00 гача бўлиб, аризалар қабул қилиниши 22.09.2019 13:00 да якунланади. Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод туман МИБ.

Эслатиб ўтамиз, ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги энг сўнгги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг