Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда шахсий автомобиллар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда шахсий автомобиллар сони маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг автомобиллари сони 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра 2 955 295 тани ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврида нисбатан 14 фоизга кўп.

Бунда:

  • енгил автомобиллар – 2 767 126 та;
  • юк автомобиллари – 168 810 та;
  • автобуслар – 5 711 та;
  • микроавтобуслар – 8 518 та;
  • махсус транспортлар – 5 130 тани ташкил этмоқда.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг