Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд кўчаларида 10 кун давомида ҳаракат чекланади

Самарқанд кўчаларида 10 кун давомида ҳаракат чекланади

Фото: Xabar.uz

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан, 2-12 сентябрь кунлари транспорт воситалари учун Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади:

  • Саттепо массиви Туркистон кўчасининг «Туризм коллежи» олдидаги туташмасидан, 5-кичик ҳудуд (микрораён)га кириш йўли туташмасигача;
  • Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёлилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан, Маданият саройининг олдигача бўлган қисмида;
  • «Ислоҳот кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишмасидан, «Локомотив» стадионининг кириш қисмигача;
  • Депо кўчасининг Арман кўчаси билан туташмасидан, «Локомотив» стадионининг кириш қисмигача.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг