Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларига дам олишга чиқувчилар диққатига

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларига дам олишга чиқувчилар диққатига

Ҳозирги кунда ҳаво ҳароратининг кескин исиб бораётгани аксарият одамларни тоғли ҳудудларга, соя-салқин жойларга чорлайди. Демак, бу вазиятда тоғ ва тоғ олди ҳудудларда транспортлар оқими сезиларли даражада кўпаяди.

Шуни инобатга олган ҳолда, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ дам олиш учун отланган ҳамюртларимизга мурожаат қилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

йўлга чиқишдан олдин транспорт воситангизнинг техник ҳолатини бир карра кўздан кечириб олишни унутманг;

транспорт бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;

энг муҳими вилоят ҳудудидаги автомобиль йўллари замонавий тезлик ўлчаш мосламалари билан назорат қилинишини ёдда тутинг ва белгиланган тезлик талабларига қатъий амал қилинг;

Бу ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини асрашда жуда ҳам муҳимдир.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг куни кеча эълон қилинган ахборотида таъкидланишича 2020 йил 5 июндан бошлаб «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилган:

меҳмонхоналар, санаторийлар, панcионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

меҳмонхоналар, санаторийлар, панcионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

Бу, албатта яхши. Аммо, нима бўлганида ҳам эҳтиёткорликни унутмасдан, карантин қоидаларига қатъий амал қилинг. Бу сиз ва яқинларингиз, қолаверса ҳар бир фуқаро саломатлиги гаровидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг