Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент автобусларига видеокузатув камералари ўрнатила бошланди

Тошкент автобусларига видеокузатув камералари ўрнатила бошланди

Фото: «tashtrans.uz»

Энди ҳар бир автобус ҳайдовчисининг фаолиятини кузатиб борадиган, унинг хатти-ҳаракатларини назоратга оладиган алоҳида камера ўрнатилмоқда, деб хабар бермоқда «UzNews.uz».

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Ҳаракат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Улуғбек Тўрабековнинг маълум қилишича, жамиятга қарашли 8-автобус саройи ҳамда 2-автобус саройининг айрим автобусларига синов тариқасида видеокузатув мосламалари ўрнатилган.

Фото: «tashtrans.uz»

Бу мослама 15 кундан 30 кунга қадар синовдан ўтказилади ҳамда ҳозирда тест сифатида қўйилган икки йўналишдаги икки хил видеокузатув мосламаларидан бири танлаб олинади ва қолган барча Автобус саройларидаги йўналиш автобусларига ўрнатилади.

Видеокузатув мосламалари автобуснинг олди қисми, ён қисми, орқа томонини тўлиқ кузатиб, ёзиб олади. Бундан ташқари эшикларнинг ичкари юқори қисмига эса йўловчиларнинг сонини ҳисоблаб борадиган камера ҳам ўрнатилган. Бу камерани ўрнатилишидан асосий мақсад, қайси йўналишда қанча йўловчи ҳаракат қилмоқда, автобуслар сонини ошириш керакми ёки аксинча деган саволга осонлик билан жавоб олиш экани таъкидланди.

Агарда бу синов ижобий натижа берадиган бўлса, яқин вақт оралиғида барча жамоат траспортларида камералар ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, жамоат ва йўловчи ташувчи транспортда видеорегистратор ўрнатилиши мажбурий бўлиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг