Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобуслар ҳаракати қисқартирилади

Тошкентда автобуслар ҳаракати қисқартирилади

Фото: Xabar.uz

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, 2020 йилнинг 19 мартидан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтлар –  соат 10:00дан 16:00га қадар атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.

Бунга айни кунларда Ўзбекистонда карантин эълон қилингани, жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқариши натижасида тиғиз вақтлардан ташқари автобусларнинг йўналишларда йўловчисиз ҳаракатланиши кузатилаётгани ва бу транспорт воситаларининг емирилишига, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» вақтинча юзага келган бундай ноқулайлик учун узр сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг