Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда МИБ ва ЙПХ қўшма рейд ўтказмоқда

Тошкентда МИБ ва ЙПХ қўшма рейд ўтказмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 24 ноябрида Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда рейд бошлади.

Шу тариқа йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузганидан 60 кун ўтганидан сўнг ҳам маъмурий жарималарни тўламай юрган транспорт воситалари эгаларини аниқланмоқда. Турган гапки, бунда «қўлга тушган» қоидабузарлар то жаримани тўламаганча хотиржам бўлолмайди.

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизматига кўра, 12 декабрь кунига қадар жами 5 минг 537 нафар қарздорлиги бор автотранспорт эгалари AVTOCON махсус аппарати ёрдамида йўлларнинг ўзида аниқланиб, шундан 123 та транспорт воситаси жарима майдонларига қўйилди. Ундирилган жарималар миқдори 1,5 млрд. сўмдан ошган.

Қайд этилган рақамнинг салкам 300 млн. сўми маъмурий жарималарни тўлашдан бош тортган айнан 123 нафар автотранспорт воситалари эгаларининг ҳиссасига тўғри келади.

Қўшма рейд пойтахт кўчаларида давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг