Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда махсус автотранспортлар ҳаракатланиши учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади

Тошкентда махсус автотранспортлар ҳаракатланиши учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади

Фото:«Xabar.uz»

Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати маълумот берди. 

Бунда, Тошкент шаҳридаги 10 та кўчалар:

1.  Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);

Бобур кўчаси

2.  Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси);

Фурқат кўчаси

3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);

4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси);

5.  Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси);

Лутфий кўчаси

6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси);

Муқимий кўчаси

7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси);

Фарғона йўли кўчаси

8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси);

Истиқбол кўчаси

9.  Ахмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси);

10. Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар алоҳида йўлаклар ажратиш кўзда тутилмоқда.

Себзор кўчаси

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг